Олмазор туманида Ford тез ёрдам машинаси ва Nexia тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва Ford`нинг бир йўловчиси жароҳат олди.
Чортоқ тумани тез тиббий ёрдам хизматининг Damas автомобили қарама-қарши йўналишдаги Cobalt билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 103 хизмати ҳайдовчиси вафот этди, унинг ҳамроҳи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Jizzakh Auto томонидан 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» автомашинаси ҳудудларга тақдим этилди. Ҳозирда уларнинг умумий сони 337 тага етди. Республика бўйича яна 640 та машина харид қилиниши режалаштирилган.
Ангор туманида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган 22 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир шу ёшдаги йўловчи эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди.
12 ноябрь куни Риштон туманида отасининг аҳволи ёмонлашгани сабаб тез ёрдамга мурожаат қилган шахслар бемор шифохонага олиб кетилаётганда вафот этгани учун тиббиёт ходимини катлаклагани айтилмоқда. Туман ИИБ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди.
2022−2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Жумладан, реанимация машиналари ҳам олиб келинади. Бунинг учун 65 млн доллар жалб қилинади.
Пойтахтда Nexia ва тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг